Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

2019-03-19 | Маданият

2019 йилнинг 17 март куни Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Шуджоуддин Шуджо бошчилигидаги Афғонистон Ислом Республикасининг делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Афғонистон делегацияси ва у билан бирга келган Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон консуллик муассасалари раҳбарлари Наврўзга бағишланган халқ сайлида иштирок этдилар.

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Афғонистон делегацияси раҳбари Шуджоуддин Шуджо байрам тадбирларида иштирок этишга таклиф этгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик изҳор этди ва Балх вилояти губернатори Исҳақ Раҳгузарнинг қутлов ва табрикларини етказди.

Мозори-Шаҳриф ва Термиз шаҳарларида ўтказиладиган “Наврўз” байрамларида Балх ва Сурхондарё вилоятлари вакилларининг иштирок этиш анъанаси умумий тарих, маданият, дин ва анъаналарга эга икки мамлакат ва халқ ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш имкон беради.

Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистонда юз бераётган жадал ўзгаришлар Балх вилояти раҳбарияти ва бутун афғон халқини ҳайратга солаётганини қайд этди. Сурхондарё вилоятида қурилаётган янги турар-жой мавзелари, давлат муассасалари бинолари ва ижтимоий-маиший аҳамиятдаги объектлар кўлами мамлакатнинг барча ҳудудларини ривожлантириш борасидаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва ғамхўрлигидан яна бир бор далолат беради.

Ўзбекистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Консулхонаси маълумотларига кўра Термиз шаҳридаги учрашувда икки мамлакат чегара ҳудудларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться