Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсий партияларнинг ҳисоботлари эшитилди

2019-03-15 | Сиёсат

2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда депутатлар сиёсий партияларнинг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитдилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар асосида барча сиёсий партиялар ўз иш режаларини тубдан қайта кўриб чиқиб, фаолиятини янгича руҳда давом эттирмоқда. Чунончи, давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал этишда сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада кучайди, жойларда аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги ишлари фаоллашди. Партиялар электоратини ташвишга солаётган долзарб масалаларни чуқур ўрганиш ва ижобий ечим топиш йўлларини излашга доир фаолият тубдан ўзгарди, бажарилаётган ишлар танқидий жиҳатдан таҳлил қилинмоқда. Норма ижодкорлиги, айниқса, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳаётий муҳим масалаларини белгилаб берувчи, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга эътибор кучайтирилди. Сиёсий партиялар фракцияларининг парламентдаги роли ва таъсири ортди. Уларнинг тегишли вазирлик ва идоралар фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини ўз фракциялари ва ҳокимиятнинг вакиллик органларидаги гуруҳлари орқали амалга ошириш функциялари мустаҳкамланди.

“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунга биноан, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонига қараб, ўз устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат томонидан молиялаштириш маблағларини олиш ҳуқуқига эга.

Мажлисда алоҳида қайд этилганидек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида сиёсий партияларнинг роли тобора кучайтирилиши улар фаолиятида молиявий интизомни янада кучайтиришга эътибор қаратишни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, сиёсий партиялар тасарруфига Давлат бюджетидан келиб тушадиган маблағлар харажатларини тўғри режалаштириш, мақсадли сарфлашни тақозо этади.

Шу боис, мажлисда таъкидланганидек, сиёсий партияларнинг моддий-молиявий ҳамда бошқа ресурслари уларнинг дастурий мақсад-вазифаларини амалда рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Айни жиҳатдан келиб чиқиб, мажлисда сиёсий партиялар томонидан 2018 йилда маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда уларга доир ҳисоботларнинг шаффоф ва очиқлиги қай даражада таъминлангани масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Фракциялар аъзолари таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча сиёсий партияларида назорат-тафтиш комиссиялари самарали фаолият юритмоқда. Улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлари, жумладан, функциялари, вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган.

Депутатлар эшитув давомида билдирилган фикрларни инобатга олган ҳолда, сиёсий партияларнинг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини маълумот учун қабул қилдилар.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться