Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиясининг 63-сессиясида иштирок этмоқда

2019-03-12 | Жамият

11 март куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида “Хотин-қизлар ҳолати” бўйича Комиссиянинг 63-сессияси иш бошлади. 

Тадбирда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, халқаро экспертлар, Ташкилотнинг ҳудудий ва функционал филиаллари, хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.
 
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда. Ўзбекистон делегациясининг расмий чиқиши 12 март куни бўлиб ўтади.
 
Делегациянинг ташрифи дастурида чет эллик ҳамкорлар, жумладан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), “БМТ-Хотин-қизлар”, халқаро хотин-қизлар ташкилотларининг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
 
Шунингдек сессия доирасида Марказий Осиё мамлакатлари номидан “Ҳеч ким унутилмаслиги керак: Марказий Осиё давлатларида ижтимоий ҳимоя” мавзуида махсус тадбир ўтказилади.
 
Комиссия БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг функционал органи бўлиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро стандартларнинг бажарилишини кўриб чиқади ҳамда уларни тўғри амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
 
Ушбу сессиянинг асосий мавзуси “Ижтимоий ҳимоя тизимлари, давлат хизматларидан фойдаланиш ва гендер тенглиги учун барқарор инфратузилма ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” бўлиб, унда олий даражадаги умумий баҳслар, вазирликларнинг давра суҳбатлари ва бошқа учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, сессия доирасида аёллар ва уларнинг замонавий жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш учун бир қатор масалалар кўриб чиқилади.
 
Сессия 22 мартига қадар давом этади.

Манба: ЎзА

Поделиться