Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳимоя доимий эътиборда ​

2019-03-12 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳамкорликни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистонга ривожланиш мақсадларида 2016-2020 йилларда кўмак бериш бўйича дастури (ЮНДАФ)нинг ижтимоий ҳимоя бўйича ишчи гуруҳи ҳамраиси Эркин Муҳитдинов, ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонси раҳбари, БМТнинг Ўзбекистонга ривожланиш мақсадларида 2016-2020 йилларда кўмак бериш бўйича дастури (ЮНДАФ)нинг ижтимоий ҳимоя бўйича ишчи гуруҳи ҳамраиси Саша Грауманн ва бошқалар мамлакат тараққиётида аҳолининг барча қатламлари манфаатларини тўлақонли таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан барча жабҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида аҳолининг, айниқса, кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни аниқ ва кучли, манзилли тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш, оғирини енгил этиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш юзасидан устувор вазифалар белгиланган. 

2018 йилда аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаси ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришга жиддий эътибор қаратилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" каби дастурлар бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий инфратузилмани янада яхшилашда муҳим роль ўйнамоқда. 
Юртимизда касбга қайта ўқитиш, мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини меҳнат бозори талабларига мос тарзда такомиллаштириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, гендер тенглигини таъминлаш, аёллар манфаатларини ҳимоялаш каби соҳалар бўйича ЮНИСЕФ, Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманнинг таъкидлашича, 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш, бу борада мукаммал, профессионал тизимни яратиш долзарб аҳамият касб этади. 

Йиғилишда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя борасидаги ислоҳотлар натижалари, 2018 йилги ҳамкорликдаги амалий ишлар атрофлича сарҳисоб этилди. Бу борада лойиҳа-режалар белгилаб олинди. 

 

Назокат УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться