Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қўқон давлат педагогика институти Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
2019-03-11 | Таълим
Қўқон давлат педагогика институти ректори Азиз Эминов бошчилигидаги делегация Туркия давлатига хизмат сафари билан ташриф буюрди.
Ташрифнинг илк кунида делегация аъзолари Туркиянинг Карабюк вилояти ҳокими Фуат Гурел томонидан қабул қилиндилар. Қабул жараёнида Туркия ва Ўзбекистон хусусан, Фарғона ҳамда Корабюк вилояти олий таълим муассасаларидаги олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, маданий ва маърифий алоқалар борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Қўқон давлат педагогика институти ректори А.Эминов ва Корабюк университети ректори Рафик Пўлатлар томонидан икки ОТМ ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик Меморандуми доирасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, илм-фан тараққиёти соҳасидаги алоқалар кўриб чиқилди.
Қўқон давлат педагогика институти ректори А.Эминов бошчилигидаги делегация Корабюк университетида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ўз навбатида Туркияда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни кузатиб бораётганликларини, таҳсилдан сўнг ўзлаштирган билим ва малакаларини мамлакатимиз тараққиёти йўлида сарфлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги