Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

USIM​ Ўзбекистон таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2019-03-04 | Таълим

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 4 март куни Малайзия Ислом илмий университети (USIM​) раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

1998 йилда асос солинган давлат олий таълим муассасаси УСИМда 32 йўналишда таълим берилади. Бугунги кунда у ерда 15 минг атрофида талаба таҳсил олади.

Учрашув чоғида USIM​ ва мамлакатимиз таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда бу каби ҳамкорликнинг самарадорлиги алоҳида таъкидланди. Сўнгги ярим йил ичида USIM​ билан Урганч давлат университети ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўртасида тадқиқотларни биргаликда ўтказиш соҳасида, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, студентларни алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шерикчилик битимлари имзоланди. Малайзия университети Ўзбекистон Миллий университети ва Бухоро давлат университети билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Натижада жорий йил январь ойида Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ва Урганч давлат университетида Ислом илмий университети етакчи профессорларининг ислом ҳуқуқи ва банкинги, туризм, менежмент, АКТ ва бошқа йўналишлар бўйича лекциялари ташкил этилди.

Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва “visiting professors”​ шаклидаги амалиётни давом эттириш мақсадида университетнинг инженерия ва қурилиш факультети деканини Тошкент архитектура-қурилиш институтида мустаҳкам архитектура мавзусида лекциялар курсини ўтказиши учун 2019 йил 27 мартдан 11 апрелгача Ўзбекистонга юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться