Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия: савдо-саноат соҳасида ҳамкорлигини кенгайтириш йўлида

2019-03-01 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Москвада иқтисодиёт ва саноат, инвестициялар ва ташқи савдо, соғлиқни сақлаш, транспорт вазирликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзавтосаноат” акционерлик жамиятлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси бўлди. Бу ҳақида мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси ахборот бермоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо, сармоялар, транспорт, саноат ҳамкорлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоқаларнинг замонавий ҳолатини ва истиқболларини муҳокама қилишдир.
 
Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган учрашув чоғида Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган 2019-2024 йилларда Иқтисодий ҳамкорлик дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни кўриб чиқилди. Музокараларда россиялик шерикларни Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда кўмагини жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
 
РФ Саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан мулоқотда икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтириш учун удкан имкониятлар мавжудлиги эътироф этилди. Хусусан, “Ростех” давлат корпорацияси таркибига кирадиган компаниялар билан ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ қилинаётган лойиҳалар батафсил муҳокама қилинди. Россиялик ҳамкорлар эътиборига биргаликда амалга ошириш учун янги инвестицион таклифлар тақдим этилди.
 
Умумроссия ташқи савдо академияси раҳбарияти билан учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқлари, шу жумладан, савдо ва саноат учун мутахассислар тайёрлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконият кўриб чиқилди.
 
Мамлакатимиз делегацияси “Росавтотранс” агентлиги, “Россия темир йўллари” ОАЖ, “РТ-Инвест Транспорт тизимлари” МЧЖ ва “ГЛОНАСС” АЖ вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказди. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, “Сколково” технопаркига ташриф буюриб, бу ерда стартаплар, тиббиёт кластерларини ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар, муваффақиятли технологик компанияларни ишга туширишга ёрдам берадиган тамойиллар билан батафсил танишди.

Манба: ЎзА

Поделиться