Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қозоғистон сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2019-02-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 26 февраль куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-Қозоғистон сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига вазир ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев бошчилик қилди.

Икки томон кун тартибининг деярли барча масалалари, жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик мавзулари батафсил муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бугун ҳамкорликнинг барча жабҳаларида янгича суръат касб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон томонининг маълумотига кўра 2018 йилда ўзаро савдо деярли 50%га ўсиб, 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ суммани ташкил этди. Шунга ўхшаш жараён ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида ҳам кузатилмоқда.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникацион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали алоқаларни ўзаро манфаатдорлик асосида янада оширишга томонларда бирдек қизиқиш борлиги тасдиқланди. Бунда Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми, Ишбилармонлар кенгаши ва шу каби ҳамкорликнинг янги институтлари фаол роль ўйнаши белгиланган.

Учрашувда 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур учрашув 2018 йил 15 мартда Остона шаҳрида ўтказилган биринчи учрашувнинг мантиқий давоми бўлиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться