Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-02-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 26 февраль куни ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Остона шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Аввало, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбаевнинг 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгиланган Марказий Осиё давлат раҳбарлари Иккинчи Маслаҳат учрашувидаги иштирокининг амалий жиҳатлари тўғрисида сўз борди.

Шунингдек, 2018 йилда якунига етган “Қозоғистонда Ўзбекистон йили”нинг мантиқий давоми бўлмиш “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказиш дастури лойиҳаси бўйича ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари қайд этганидек, икки давлат президентларининг сиёсий иродаси туфайли икки томонлама муносабатлар юқори даражага чиқди ва барқарор ривожланиш тусини олмоқда. Вазир томонидан мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш учун йирик имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться