Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Амалий семинар ўз ишини бошлади
2019-02-26 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги GLOBAL G.A.P, Германия халқаро ҳамкорлик (GIZ) лойиҳаси, UNDP “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда “GLOBAL G.A.P стандартларини жорий этиш афзалликлари” мавзусидаги Миллий техника ишчи гуруҳининг I йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Европа минтақаси координатори Э.Страздина раҳбарлигида ушбу гуруҳга аъзо 18 та вазирлик ва идораларнинг 25 та экспертлари иштирок этмоқда.
Мазкур ўқув семинар ўз ишини Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳам давом эттиради.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги