Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Зиёрат туризми” форуми қатнашчилари Самарқандни зиёрат қилди

2019-02-25 | Туризм

Бухоро шаҳрида ўтказилган I халқаро “Зиёрат туризми” форуми қатнашчилари 23 февраль куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Дунёнинг турли минтақаларидан келган меҳмонлар, кўплаб халқаро ташкилотлар вакиллари эрта тонгда Самарқанд темир йўл вокзалида Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.
 
Форум қатнашчилари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда мажмуани зиёрат қилдилар. Бу ерда улуғ аждодларимиз томонидан буён этилган ноёб меъморий ёдгорликлар, мақбараларини асраб-авайлаш, обод этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Дунёга машҳур Регистон мажмуаси билан танишув ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, бир неча асрлик тарихга эга Мирзо Улуғбек, Тиллакори ва Шердор мадрасаларини келгуси авлодларга безавол етказиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари хорижлик олим ва мутахассисларга манзур бўлди.
 
Шундан сўнг, халқаро анжуман иштирокчилари Пайариқ туманига йўл олиб, Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, ушбу муассасалар фаолияти, илмий ходимлар ва талабалар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.
 
Меҳмонларга марказнинг ташкил этилиши, вазифа ва мақсадлари, буюк алломаларимиз меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Марказ музейи ва ва ундан жой олган Имом Бухорийнинг “ Саҳиҳи Бухорий” китобининг қадимий қўлёзма нусхаси, буюк муҳаддиснинг айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида сақланаётган ноёб асарлари нусхалари ва бошқа экспонатлар уларда катта қизиқиш уйғотди.
 
Самарқандга ташриф давомида меҳмонлар вилоятдаги яна бир қатор тарихий-маданий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.
 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться