Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2019-02-20 | Спорт

2019 йил 19 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозилов ҳамда унинг ўринбосари Кирилл Матвеев Континентал Хоккей лигаси бошқаруви Президенти Дмитрий Чернишенко билан учрашди.

Учрашув чоғида мазкур спорт турини Ўзбекистонда янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи профессионал муз саройи – “Ҳумо Арена” қуриб битказилмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида замонавий муз майдончалари қурилмоқда.
 
Хоккей дунёда кенг тарқалган спорт турларидан бири саналади. Бугун Ўзбекистонда спортнинг ушбу турига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Қисқа фурсатда мазкур спорт турини юксак даражада ривожлантириш, бу борада улкан ютуқларга эришган Россия хоккей мактаби тажрибасидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
 
Томонлар стратегик ҳамкорликни йўлга қўйган бу икки мамлакатда хоккейни янада ривожлантириш, янги муз саройида икки мамлакат спортчилари ўртасида беллашувлар ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.
 
Музокаралар чоғида қисқа фурсатда ўзбекистонлик хоккейчилар халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини топа олишига ишонч билдирилди, дея хабар беради Ўзбекистон Хоккей федерацяси матбуот хизмати.

Манба: ЎзА

Поделиться