Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биринчи халқаро Зиёрат туризми форумини жаҳоннинг етакчи ОАВ ёритиб боради

2019-02-19 | Туризм

Жорий йилнинг 21 - 23 февраль кунлари Бухоро ва Самарқандда зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро Форум бўлиб ўтади, унда ислом дунёсидаги муҳим халқаро ташкилотлар, ихтисослашган ташкилотлар, университетлар, дин уламолари, илмий - академик доиралар, зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик компаниялари иштирок этишади.

Режалаштирилган тадбир ҳақидаги хабар жаҳон ҳамжамиятида кенг шов-шувга сабаб бўлди. Форумни ёритиш учун Европа ва Осиёнинг йирик телеканаллари – EuroNews (Франция) ва Al Jazeera (Қатар), “Аl-Аhram al-Iqtisadi” (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), “Коммерсант” (Россия), “Al-Vajxat” (Уммон) ва Al Hayat (Саудия) газеталари вакиллари ташриф буюришади.

Маълумот учун, EuroNews – саккиз тилда дунёда бўлаётган воқеа ҳодисаларнинг видеолавҳаларини бирлаштирувчи оммавий ахборот воситаси ҳисобланиб, Европанинг 24 соат давомийликда фаолият олиб борадиган етакчи ахборот каналидир. 1993 йилда асос солинган телеканал Европа нуқтаи назари бўйича долзарб бўлган дунё воқеаларини тезкорлик билан ёритиб боради. Кабель, сунъий йўлдош ҳамда эфирли узатиш орқали EuroNews дунёнинг 130 мамлакатида 199 миллиондан ортиқ хонадонларни қамраб олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться