Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳмонхона хизматларини тақдим этадиган тадбиркорлик субъектлари гувоҳномасиз маҳаллий пиво ва табиий винолар маҳсулотларини реализация қилиши мумкин

2019-02-19 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт ва Туризм тармоқларини ривожлантириш мақсадида улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда. Соҳада меҳмонхона хизматларини тақдим этадиган тадбиркорлик субъектларига замон талабларига мос хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш вазифаси юкланмоқда.

Жорий йилнинг 5-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарори қабул қилинган эди.

Қарорнинг тегишли бандида меҳмонхона хизматларини тақдим этадиган тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида меҳмонхонага тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган алкогол маҳсулотлари сотуви билан шуғулланадиган ҳар бир чакана савдо нуқталари ва умумий овқатланиш объектлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун алоҳида рухсат гувоҳномаси; олиш талаблари бекор қилинган эди.

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 5-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Маҳаллий виночилик маҳсулотларини республикада, жумладан хорижий сайёҳлар ўртасида ҳам оммалаштириш мақсадида меҳмонхона хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишда бир қатор енгилликлар яратилди.

Хусусан, Фармонда маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, шунингдек, меҳмонхоналар хизматларини ҳамда алкогол маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш гувоҳномаси бўлмасдан туриб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги тартиби белгилаб берилди.

Шунингдек, алкогол ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек, умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павилонларида реализация қилишга рухсат этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться