Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади

2019-02-18 | Соғлиқни сақлаш

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-14 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашаётган мазкур йиғилишда кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича иштирокчи мамлакатларнинг тайёргарлигини кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, бу борада назорат тузилмаси, мониторинг ва баҳолаш механизмини яратиш, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кўпайтириш масалаларига устувор аҳамият берилди. 

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ҳамкорларни қўллаб-қувватлашга чорлайдиган устувор йўналишлар ва инновацион ёндашувларни аниқлаш, энг муҳими, минтақа учун белгилаб олинган тадбирлар ижросини тўлиқ таъминлашда барча давлатларнинг жиддий эътибор қаратиши жуда муҳим эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш доирасида ЎзбекистонРеспубликаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Грузия, Арманистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.Шу ўринда А.Шадмановнинг Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан бўлиб ўтган учрашувини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди. 

Учрашувда Алишер Шадманов ҳар икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан барча соҳада, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик жадаллик билан ривожланиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистонда инвестициявий муҳит яхшиланиб, инвесторларга қулай шароитлар яратиб берилаётганини алоҳида қайд этди.Мулоқот жараёнида Тошкентда Ўзбек-Турк тиббиёт форумини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида нафақат Тошкентда балки, вилоятларда ҳам замонавий тиббиёт клиникаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро малака ошириши, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться