Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Канадалик компания юқори технологияларни Ўзбекистонга жорий қилиш истагини билдирди

2019-02-13 | Технологиялар

11 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Канаданинг “Blockfusion” компаниясининг раҳбарлари Алекс Мартини-Ло Манто, Жордан Окслей, Кант Триведи билан учрашув бўлди. Меҳмонларни Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев қабул қилди.

Компания вакиллари “Blockfusion” блокчейнлар инфратузилмасини яратувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, криптографияни оммавий жорий қилиниши рағбатлантириш мақсадида криптохизматлар мажмуини таклиф этувчи янги имкониятларга инвестициялар киритиш билан шуғулланиши ҳақида сўзладилар. Суҳбат давомида Ўзбекистонга юқори технологияларни жорий қилиш, жумладан, қуёш батареялари ва панеллари, юқори тезликдаги 5G алоқа билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар компаниянинг маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этилганидан кейин музокараларни давом эттиришни келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться