Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вашингтон шаҳридаги учрашув тўғрисида

2019-01-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонасида Америка Қўшма Штатларининг хориждаги дипломатик миссиялари раҳбарлари мажлисида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган АҚШнинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Алан Мельцер билан учрашув бўлиб ўтди.

Февраль ойида ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувларнинг кун тартиби, муддати ва даражаси масалаларининг Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларига боғлиқ жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларининг консуллик хизматлари орқали икки мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться