Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

2019-01-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси таркибида Ҳиндистоннинг Гандинагаре шаҳрида бўлиб ўтган “Жўшқин Гужарат” 9-халқаро инвестиция саммитида иштирок этган эди. 

Ташриф асносида Ҳиндистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион технологиялари, илғор агротехник тадбирларини юртимизда жорий қилиш, тажриба ўртоқлашиш мақсадида ҳамкорлик ришталари боғланди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар натижасида Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Ходжаев, Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов ҳамда Гужарат штатининг давлат корпорацияси Gujarat Agro Industries Corporation Ltd. раҳбари К.С. Рандхава агро-кластер ташкил этишга келишишган. 

Агро кластер қишлоқ хўжалиги экинлари ва балиқчилик маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва уларнинг маркетинги билан шуғулланади. Агро-кластер Андижон вилоятида 15-20 минг гектар ер майдонида тажриба тариқасида барпо этилиб, кейинчалик республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам кенг татбиқ этилиши кутилмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, Гужарат пахта, ерёнғоқ, тамаки ва шакарқамиш етиштириш бўйича Ҳиндистонда етакчилик қилади, шунингдек ҳудудда буғдой, турли дуккакли ўсимликлар, маккажўхори плантациялари мавжуд. Бундан ташқари Гужарат сут ва сариёғ, гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар ишлаб чиқаришда илғорлиги билан ажралиб туради.
 
19 январь куни эса Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Ҳайдарободнинг Геном водийсида фаолият юритадиган “Bharat Biotech International” компанияси раҳбари Венкатраман Сиварамакришнан ўртасида Ўзбекистонга вакциналар ишлаб чиқариш технологияларини трансфер қилиш ҳамда юртимизда юқори сифатли ва арзон вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга келишилди.
 
Ҳамкорликнинг биринчи босқичида компания ротавирусли диареянинг профилактикаси учун қўлланиладиган вакцинани ҳозирда Ўзбекистон харид қилаётган нархдан 50 фоиз арзонга етказиб беради. Сўнгра Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун хомашё билан таъминлайди.
 
Кейинчалик эса тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистонга тўлиқ трансфер қилинади. Бунда ўзбек-ҳинд давлат хусусий шериклиги ташкил этилиб, Ўзбекистон корхона фаолияти учун зарур ер, кўчмас мулк, ускуналар билан иштирок этса, ҳиндистонлик ҳамкорлар вакцина ишлаб чиқариш соҳасидаги энг сўнгги ноу-хаулар, замонавий технологияларни бепул тақдим этадилар, техник экспертиза, ходимларни ўқитиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг бошланғич босқичини мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олади.

Манба: ЎзА

Поделиться