Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз

2019-01-21 | Сиёсат

Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Мамлакатимиз делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.

– Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз,- деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга таклиф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться