Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Испания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

2019-01-17 | Сиёсат

2019 йилнинг 16 январь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Жаҳонгир Ганиевнинг Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Испания муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Испания Қироли юқори даражадаги ўзаро ишонч, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича мавқелар ўхшаш ва яқинлигига юксак баҳо берди.

Испания Қироли Остона шаҳрида “EXPO-2017” халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти билан учрашувини алоҳида қайд этди, ушбу учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари белгиланган эди.

Мулоқот якунида Испания Қироли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, унга ўзининг самимий тилакларини етказишни сўради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться