Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Германия туроператорларини ҳамкорликка чорлайди

2019-01-17 | Туризм

2019 йил 15 январь куни Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчиси ва “Allianz Selbständiger Reiseunternehmer (ASR)“​ (Мустақил сайёҳлик компаниялари иттифоқи) президенти Jochen Szech​ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида маданий, илмий ва таълим алмашинувини мустаҳкамлаш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Германия давлати фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганлиги муносабати билан Мустақил сайёҳлик компаниялари иттифоқи аъзоларини Ўзбекистонга инфо-турга юбориш таклиф этилди. Иттифоқ томонидан ҳам сайёҳлик каталогларда Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ҳақидаги маълумотларни, хусусан, мамлакатга киришда 30 кунлик визасиз режим тадбиқ этилганлиги ҳақидаги маълумотлар билан янгилаш таклифи билдирилган.

Учрашув сўнгида мамлакатимиз туризм салоҳияти билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрадиган туроператорлар рўйхатини тузиш ва ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон туроператорлари билан B2B учрашувлари ўтказилиши ҳақида келишувга эришилди.

Маълумот ўрнида, Германия Федератив Республикасидаги Мустақил сайёҳлик компаниялари Иттифоқи таркибига ҳозирги кунда 500 дан ортиқ (200 та туроператорлар, 200 та саёҳат агентликлари ва 100 та медиа ташкилотлари ва бошқалар) меҳмонхона бизнеси ва авиақатновларни амалга оширадиган компаниялар аъзо ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться