Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм Маъмун академияси селекционер олимлари томонидан яратилган “Ният“ ғўза навига патент берилди

2019-01-17 | Фан

Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги “Ният“ нави яратилган эди.

Ушбу нав толасининг технологик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази“ унитар корхонаси лабораториясида таҳлил қилинди.

Лабораторияга 2018 йилда етиштирилган пахта ҳосилидан тола намуналари етказиб берилди. Пахта толаси намуналари сифат кўрсаткичлари лабораторияда ҲВИ тизими орқали синовдан ўтказилди. 

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу яратилган янги навлар толасининг сифати унга саноат ишлаб чиқариши томонидан қўйилган талабларга жавоб беради. Ният ғўза навини 2019 йилда Хоразм вилоятининг айрим туманларида синов шарти билан экишга рухсат берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться