Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлатимиз томонидан дунёнинг нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш қисман молиялаштирилади
2019-01-14 | Туризм
Ҳурматли меҳмонхона хўжалиги билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4095-сон Қарорига мувофиқ, дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 рейтингига кўра) фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилиши белгиланган:
дастлабки 50 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;
дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.
Бунда ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.
Меҳмонхона брендларининг ТОП-50
РЎЙХАТИ
1. Hilton
2. Marriott
3. HYATT
4. Sheraton
5. Holiday Inn
6. Courtyard
7. Hampton Inn
8. Mercure
9. Ramada
10. SHANGRI-LA ASIA
11. Hotel ibis
12. Westin
13. DoubleTree
14. Premier Inn
15. Four Points
16. Embassy Suites Hotels
17. Fairfield Inn & Suites
18. Crowne Plaza
19. Renaissance Hotels
20. Novotel
21. Comfort Inn
22. NH
23. Residence Inn
24. SpringHill Suites
25. Autograph Collection Hotels
26. The Ritz Carlton
27. Melia
28. TRYP
29. Homewood Suites
30. Quality
31. Aloft
32. InterContinental
33. Howard Johnson
34. Millennium Hotels
35. XIV
36. Taj
37. Extended Stay America
38. Mandarin Oriental
39. Baymont
40. Sol
41. Copthorne Hotels
42. Jinjiang
43. Luxury Collection
44. Comfort Suites
45. Homeinns
46. Pullman
47. Le Meridien
48. La Quinta
49. Radisson Blu
50. Waldorf Astoria
www.brandfinance.com ва bighospitality.co.uk веб-сайти маълумотларига асосланган холда.
Шу муносабат билан, юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида ўзингизнинг меҳмонхона фаолияти бошқарувига иловага мувофиқ меҳмонхона брендларининг топ-50 рейтингига кўра дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларини франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида жалб этиш тавсия этилади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур йўналишда барча зарур амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги