Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аэронавтика Федерацияси 2 йил ичида нималарни амалга оширди?
2019-01-05 | Жамият
6 январь куни Ўзбекистон Аэронавтика Федерацияси ташкил этилганлигига 2 йил бўлади. Ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўмагида Аэронавтика Федерацияси жуда ҳам кўп ишларни амалга оширди:
Федерация ўтган қисқа вақт ичида 325 марта ерга боғланган ҳолатда ҳаво шарида юқорига кўтарилишни амалга оширган.Парвозларда жами 2130 дан ортиқ киши иштирок этган бўлиб, ушбу кўтарилишларда қатнашчиларнинг 500 нафарини болалар ташкил этади. Шунингдек парвозларда қарийб 200 нафардан зиёд болалар уйлари ва кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бор болалар (Тошкент, Бухоро, Хива) қатнашишган.
17 та қўллар ва юраклар тасвирини яратиш машқлари амалга оширилган.
4 та тўй маросимларида иштирок этилган.
Ўзбекистоннинг тарихий жойлари устида 17 та эркин парвозлар ташкил этилган.
30 дан ортиқ халқаро ва Республика миқёсидаги тадбирларда иштирок этилган.
Ўзбекистоннинг 250 минг нафардан ортиқ фуқароси ҳаётида илк маротаба ўз кўзлари билан ҳаво шарини кўришга муваффақ бўлишган.
2018-йилда ҳам Федерация учун муваффақиятли ўтди:
2018 йил 5 сентябрдан 10 сентябргача Федерация спортчилари 3 та халқаро фестивалларда (Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ва Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳрида 2 марта) ўзларининг чиқишлари билан иштирок этишди;
Шаҳрисабзда бўлиб ўтган 1-халқаро “Мақом санъати“ фестивалида;
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида бўлиб ўтган «Стихия» 1-электрон мусиқа фестивалида;
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг биринчи Хайрия ярмаркасининг очилишида;
Шунингдек, 2018-йилда биринчи марта Швейтсариялик ҳамкорлар билан (Питер Блазер ва унинг жамоаси) биргаликда ташкил этилган“Ҳаво шарида Буюк Ипак йўли бўйлаб“ экспедицияси юртимизда ҳам ўтказилди.
Экспедициянинг натижалари бўйича Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чорловчи видео-ролик тайёрланди ва 2019 йилга ўтказиладиган тадбир тақвими яратилди;
Хива шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ногирон ва этим болалар учун бепул ҳаво шарларида юқорига кўтарилиш тадбири ўтказилди;
Бухоро вилоятида Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро кунлари фестивали доирасида имконияти чекланган болалар учун бепул ҳаво шарларида юқорига кўтарилиш ташкиллаштирилди.
Ўтган йилда Аэронавтика Федерацияси томонидан ерга боғланган ҳаво шарларини бошқариш учун 4 та учувчи тайёрланди.
Эслатиб ўтамиз: «Аэронавтика федерацияси» ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмини ривожлантириш қўмитасининг таркибий қисми бўлиб, фаолиятлари давомида қўмита томонидан институционал ёрдам олишади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги