Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қувайт Элчиси билан учрашув
2018-12-10 | Сиёсат
2018 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Қувайт Давлати Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийрон билан учрашди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли шакллардаги Ўзбекистон – Қувайт муносабатларини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда 2019 йилда ўтказиладиган икки томонлама тадбирлар жадвали, жумладан Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш муддати ҳамда савдо-иқтисодий ва банк-молия соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги