Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда тиббий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади

2018-12-04 | Соғлиқни сақлаш

Тиббий суғурта соҳасида Корея Республикаси билан ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати президенти Ким Енг Ик бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда соғлиқни сақлаш, жумладан, тиббий суғурта соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилди.
А.Шодмонов Ўзбекистонда 2025 йилгача соҳани ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасида кўплаб йўналишлар, жумладан, тиббий суғурта соҳасига ҳам алоҳида урғу берилаётганини таъкидлади. 2021 йилдан бошлаб юртимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, бунда кўплаб ривожланган давлатлар қатори, Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларни юртимизда ҳам татбиқ этишдан манфаатдор эканини қайд этди.
 
Ўз навбатида, Ким Енг Ик ўзаро алоқаларнинг жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, тиббий суғурта соҳасига кенг тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, Корея Республикаси миллий тиббий суғурта тизими ва тиббиётнинг ривожланиши бўйича дунё миқёсида 4-ўринда туради. 40 йиллик тажрибага эга мамлакат тиббий суғурта тизими ҳалқаро тамойиллар асосида изчил такомиллашиб бормоқда. Шу сабабдан у халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради ва аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади. 
 
Мулоқот асносида Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини бевосита ўрганиш ва ютуқларини мамлакатимизда татбиқ этиш соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашувига ва аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилиш тизимини яратишга хизмат қилиши эътироф этилди.
 
Учрашув сўнггида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати ўртасида юртимизда тиббий суғурта тизимини жорий қилишда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди.
 
Делегациянинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться