Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти шаклидаги йиғилишда иштирок этди
2018-11-28 | Сиёсат
2018 йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Токио шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг юқори мансабдор шахслари 13-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Япония делегациялари иштирок этди.
Транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва туризм, шунингдек савдо ва инвестиция соҳаларидаги Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг бўлажак 7-мажлиси кун тартибига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги