Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​​Чехия Республикаси парламенти делегация аъзолари билан учрашув

2018-11-27 | Сиёсат

​2018 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Филип Войтех бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонларга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар бераётган натижалар, бунда парламентнинг, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар хусусида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Филип Войтех 2007 йилдан фаолият олиб бораётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан Чехия парламентлараро алоқаларини ривожлантиришга қаратилган “Чехия – Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари” дўстлик гуруҳи фаолиятини янада фаоллаштириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида ўрнатилган парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати муҳокама марказида бўлди. Хусусан, икки давлат парламентларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган ишлар хусусида келишиб олинди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Чехия ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмасини кўпайтириш, экспорт-импорт ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Дўстона ва самимий кечган учрашувда Ўзбекистон – Чехия парламентлараро муносабатларини янада фаоллаштириш, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга доир таклифлар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться