Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенатда ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

2018-11-21 | Сиёсат

2018 йил 21 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Георгий Церетели бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси билан ҳамкорлик устуворликлари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда парламент дипломатияси ўзаро ишончни мустаҳкамлашнинг, “халқ дипломатияси”ни ривожлантиришнинг энг муҳим ресурси сифатида эътироф этилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ЕХҲТ институтлари, шу жумладан Парламент ассамблеяси билан амалий ҳамкорликни олиб бормоқда.

 “Ўзбекистон сўнгги йилларда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар туфайли бутун дунёда ҳурмат қозонди. Биз ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи тармоғи мустаҳкамланаётганини, Олий Мажлис палаталари ваколатлари тобора кенгайиб бораётганини қизиқиш билан кузатиб бораяпмиз. Маълумки, Ўзбекистон ЕХҲТ ПА доирасида ўз фаолиятини қайтадан бошлаб фаоллаштирмоқда. Бу ҳамкорлик, шубҳасиз, Ўзбекистонга фойда келтиради”, - деди ЕХҲТ ПА раиси Г.Церетели.

Томонлар қайд қилганидек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлигини кучайтириш жараёни ЕХҲТга аъзо бошқа мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда янгиланишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш учун Парламент ассамблеяси майдонидан фойдаланишнинг янги имкониятларини очиб беради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш, трансмиллий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш, сув-энергетика муаммоларининг ечимини топиш, шунингдек савдо-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида ЕХҲТ ПА билан ўзаро фойдали ҳамкорлик қилишга муҳим аҳамият беради.

Таъкидланганидек, ЕХҲТ ПА билан ҳамкорлик янги хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларни, халқаро кун тартибини ва Ўзбекистон миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда республика тамойилларини ва Ташкилот доирасида барча учта мезон бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришга қаратилган. Олий Мажлис ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ўртасида самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Охирги икки йилда мамлакатимиз парламенти аъзолари Ассамблеянинг қатор сессияларида ва бошқа тадбирларида фаол иштирок этди, ЕХҲТ ПА мутахассислари билан биргаликда яқиндан иш олиб бориш имкониятига эга бўлди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида эришган ютуқлари, шунингдек жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форумининг муҳимлиги қайд этилди. Ушбу анжуман ишида ЕХҲТ ПА делегацияси аъзолари иштирок этади.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг муҳим жиҳатлари, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида, шу жумладан Парламент ассамблеяси билан эришилган келишувларни ижро этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди, икки томонлама ҳамкорликнинг яқин истиқболдаги асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться