Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сержантлар Миллий гвардиянинг асосини ташкил этади

2018-10-26 | Жамият

Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида жанговар шайликни мустаҳкамлаш ва юқори ҳарбий интизомга эришишда сержантларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида 25-27 октябрь кунлари ўтказиладиган сержантлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов ва бошқалар ҳарбий хизматчиларда жасурлик, фахр-ифтихор туйғуларини янада кучайтириш, ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик ҳиссини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турли террорчилик хатарлари, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга қодир бўлган Қуролли Кучлар тизимига кирувчи махсус ҳарбий тузилма – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ташкил этилгани юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирга Миллий гвардия бўлинмаларининг сержантлар кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, шартнома асосидаги ҳарбий хизмат сержанти ва оддий аскарлар таркибидаги жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочилари, давлат мукофоти билан тақдирланганлар жалб қилинди. 

– Сержантлар Миллий гвардиянинг асосини ташкил этади, – дейди Миллий гвардиянинг ҳарбий ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тарбия, ёшлар билан ишлаш бошқармаси офицери, подполковник Тўлқин Қодиров. – Мазкур форум доирасида ўтказиладиган турли маънавий-маърифий, жанговар ва спорт тадбирлари, амалий машғулотлар бўлинмаларда соғлом муҳитни таъминлаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Форумда Миллий гвардия тизимининг ташкилий тузилмаси, ҳарбий-жанговар ҳолати, сержантларнинг маънавий ва руҳий тайёргарлик даражасини янада юксалтириш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Даврон Суннатов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться