Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Остона шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар тўғрисида
2018-10-26 | Сиёсат
2018 йилнинг 25 октябрь куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига мувофиқ консуллик масалалари бўйича навбатдаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Қозоғистон ТИВ Консуллик хизмати департаменти делегациялари 1963 йилги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси, ҳуқуқий ёрдам ҳамда фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги кўп томонлама ва икки томонлама ҳужжатлар қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ масалаларни, шунингдек бир-бирларининг ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича жорий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Маслаҳатлашувлар ниҳоясига етгач, якуний баённома имзоланди.
Маслаҳатлашувларнинг кейинги раунди Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги