Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вояга етмаганлар иштирокидаги терговларни ташкил қилишда халқаро ҳамкорлик

2018-10-23 | Жамият

Пойтахтимизда 22 октябрь куни “Жиноят қурбонлари ва гувоҳлари бўлган болаларни сўроқ қилишда адолатли судлов тизими масалалари” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил қилинди.

БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари терговчилари, Бош прокуратура Академияси ўқитувчилари, судьялар иштирок этди. 
 
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад жиноят қурбонлари бўлган болалар билан боғлиқ тергов жараёнларини одилона, ёшларнинг руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда олиб бориш, бу борада халқаро тажрибани татбиқ этишдан иборат. 
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази директори Д.Орипов, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Бобомуродов, ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауман, Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси О.Шав ва бошқалар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, одил судлов тизимини яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 
 
Бу борадаги ижобий ўзгаришларни амалга оширишда халқаро шериклик юқори баҳоланди. Ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини сифатли ташкил этиш, жаҳонда мазкур соҳада олиб борилаётган ўзгаришларни амалиётга кенг жорий этишда ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди. 
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. 
 
Дунёнинг илғор давлатларида жиноий ишларда жабрланган ёки гувоҳ вакил бўлган вояга етмаганлар билан суҳбатлар зарур шароитли алоҳида хоналарда ўтказиш тажрибаси бор. Мамлакатимиз тергов тизимида вояга етмаганлар билан жиноят иши юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш мақсадида ана шундай алоҳида хоналар ташкил қилинган. Шундан 3 та алоҳида хоналар фаолияти ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда йўлга қўйилди. 
 
– Болаларнинг судлов жараёнидаги иштироки улар руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим, – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман. – Бу, ўз навбатида, тергов вакилларининг жиноят гувоҳлари бўлган болаларни сўроқ қилишдаги тажрибасини мунтазам ошириб боришни тақозо этади. Ташкилотимиз Ўзбекистонда ушбу йўналишда кадрлар малакасини ошириш жараёнларида иштирок этиш истагида. Ушбу мақсадларга қаратилган фаолиятни йўлга қўйиш бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда. 
 
Тадбирда таъкидланганидек, жиноят гувоҳлари ва қурбонлари бўлган вояга етмаганлар билан боғлиқ терговларда халқаро тажрибани ўрганиш ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. 
 
 
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться