Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия ахбороти: фуқаролар белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлагани учун энди 552 900 сўмгача жарима тўлайдилар

2018-10-22 | Жамият

Бу ҳақда 2018 йилнинг 19 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Адлия ахбороти” номли брифинг ва матбуот анжуманида билдирилди.

Дастлаб брифингда ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилди.  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек, “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг шарҳи берилди.

Шунингдек, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмунига биноан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилганлигининг хабари берилди. Унга кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга 92 150 сўмдан 552 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши таъкидланди.

Табиатни асраш, бугунги экологик жараёнларни янада яхшилаш мақсадида “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ҳукумат қарори қабул қилинганлиги ва Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлигининг маълумоти берилди. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Брифингдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом тўғрисида фикрлар алмашилди.

Матбуот анжуманида давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги ҳақида ва алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбурияти бўйича гаров тузиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Матбуот анжумани журналистлар, турли соҳа вакиллари ва тадбир иштирокчиларининг савол-жавоблари билан давом эттирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться