Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Татаристон Республикаси билан қатор ҳужжатлар имзоланди
2018-10-19 | Сиёсат
Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги делегация 18 октябрь куни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган татар миллий маданий марказлари фаоллари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги фаол маданий-гуманитар ҳамкорлик самарасида халқларимизнинг дўстона муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани, турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликка йўл очилаётгани таъкидланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда татар миллатига мансуб 240 мингга яқин, Татаристонда ўзбек миллатига мансуб 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.
Тадбир доирасида Татаристон Республикаси ва Тошкент вилояти ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 40 дан ортиқ келишув имзоланди.
Татаристон Президенти татар миллий маданий марказлари фаолларига эсдалик совғалари топширди.
Ўзбек ва татар халқлари ўртасидаги яқинликни мустаҳкамлаш мақсадида турли тадбирларни ўтказишга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.
А.Мусаев, Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА