Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларида 161 “Томорқа хизмати” корхоналари ташкил этилди

2018-08-08 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Томорқа – тўкин дастурхон манбаи” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Тўлқин Сатторов ва бошқалар мамлакатимизда деҳқонларнинг меҳнатини рағбатлантириш, уларга иқтисодий кўмак бериш, фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳисса қўшаётган фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Президентнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ташкил этилган Жамғарманинг асосий фаолияти томорқа ер эгаларига агротехника ва ветеринария билан боғлиқ комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, хонадонларда томорқа маданиятини шакллантириш орқали томорқани ривожлантириш, кўрилаётган даромадни 2 баробарга ошириш каби мақсадларга йўналтирилган. 

Айни пайтда юртимизнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларида 161 “Томорқа хизмати” корхоналари ташкил этилди. Ҳозирги вақтгача Жамғарма ҳисобига 200 миллиард сўм маблағ жалб этилган. Мамлакатимиздаги бир қатор тижорат банклари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, бунинг натижасида мамлакатимиздаги деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари ўзларининг хўжаликларини ривожлантириш учун паст фоизли кредитлар билан таъминланиш имконига эга бўлди. 

Бугунги кунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тавсиясига кўра, айланма маблағларга муҳтож ва самарали фаолият кўрсатаётган 40 та, жумладан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 5 тадан, Навоий, Наманган, Фарғона вилоятларида 4 тадан, Андижон, Қашқадарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида 3 тадан, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 2 тадан томорқа хизмати корхоналари ташкил қилинмоқда. Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги 3 томорқа хизмати корхоналарига Жамғарма маблағлари ҳисобидан 1,8 миллиард сўм миқдоридаги кредит ажратилди. 

 

Даврон Суннатов, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться