Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонунчиликда янги ҳамкорлик

2018-08-01 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда жамғарманинг (Германия) мамлакатимиздаги ваколатхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Меморандумда хорижий мамлакатларнинг парламент фаолиятига оид қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва тажрибаси ҳақидаги маълумотлар банкини шакллантириш кўзда тутилган. 

– Қонунчилик ва парламентаризм муаммолари, қонунчилик самарадорлигини, қабул қилинаётган қонунлар сифатини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Германия олимлари, мутахассислари иштирокида илмий анжуманлар, конференция, симпозиумлар ташкил этиш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз, – деди Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти етакчи илмий ходими Шерзод Худойберганов. 

Меморандумда хорижий мамлакатларнинг энг илғор электрон ахборот-кутубхона ресурсларига уланиш юзасидан кўмаклашиш, Германиянинг таҳлилий марказларига, Бундестаг ва унинг илмий марказига хизмат сафарларини ташкил этиш, тадқиқот марказлари билан тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатиш каби масалалар ҳам белгилаб олинди. 

– Жамғарманинг асосий мақсади Ўзбекистон давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг мақсад ва вазифаларини бажаришида таҳлилий кўмак кўрсатиш, шу жумладан, биргаликда тадбирларни ташкил этиш, хорижий экспертлар ва мутахассисларни мазкур тадбирларга жалб этишдан иборат, – дейди Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги минтақавий директори Хенриетте Кифер. – Биз ўзаро ҳамкорлик алоқаларимиз янада ривожланаётганидан хурсандмиз ва институт вакилларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. 

 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться