Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари, молия вазири – Жамшид Қўчқоровнинг “Anadolu group” холдинги раиси Тунджай Озилхан бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди
2018-07-31 | Иқтисодиёт
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Баҳодир Юсупов ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” АЖ раиси – Тохиржон Жалилов иштирок этишди.
"Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган янгиликларни синчковлик билан кузатиб бормоқдамиз. Инвесторлар билан янгича ҳамкорлик стратегиясини тузиш, инвестицион муҳит учун қулай шароит яратиш, валюта бозорининг либерализация қилиниши, очиқ иқтисодиёт – буларнинг барчаси биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Биз турли йўналишлардаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилмоқдамиз". Учрашув давомида бу ҳақда Тунджай Озилхан жаноблари айтиб ўтдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатнинг янги босқичга ўтганликлари ва бундай темпнинг икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари томонидан берилиши таъкидлаб ўтилди.
Меҳмонлар томонидан Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш хатти-ҳаракатларини қадрлашлари таъкидлаб ўтилди.
“Anadolu group” раиси – Тунджай Озилхан турли хилдаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, илғор малака ва янгича технологияларни устувор модернизация дастурларини амалга оширишга, саноат ва инфратузилмани техник ва технологик қайта қуроллантиришга жалб этишга тайёрлигини айтиб ўтди.
Томонлар икки давлатнинг қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, текстиль саноати, замонавий қурилиш молларини ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича дастлабки келишувга эришдилар
Яқин кунларда инвестиция йўналишларини белгилаш бўйича ишчи гуруҳини тузиш режалаштирилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги