Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2018-07-31 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг улкан аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ва бошқалар миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, халқимиз орасида бағрикенглик, инсонпарварлик туйғуларини ривожлантириш, турли миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, биродарлик хислатларини мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлигини таъкидлади. 
 
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
 
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандидек дўст ва тотувликда яшамоқда. 138 миллий маданий марказ, шунингдек, 34 дўстлик жамияти фаолияти Ўзбекистондаги барча миллат ҳамда элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ва урф-одатларини асраш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
Давра суҳбатида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси талабларини изчиллик билан амалга ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини янада мустаҳкамлаш, юртимиздаги барча миллат ва элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ҳамда урф-одатларини асраш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.
 
Соҳа мутахассислари ва олимларнинг маърузалари тингланди. Тадбир сўнггида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 

Даврон Суннатов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться