Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг Қўшма баёноти

2018-07-23 | Сиёсат

2018 йилнинг 20-22 июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қ.Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Э.Абдилдаев, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Муҳриддин, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Камилов ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Мятиев иштирок этди.

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари:

2018 йил 15 мартда Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Остона шаҳридаги ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида, Қирғизистон томони ташаббусига кўра дўстона руҳда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-энергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилдилар.

Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг 2019 йил март ойида минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлигини эътироф этдилар.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнидаги ҳамда минтақадаги ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлигининг фаоллашишидаги ижобий динамикани қўллаб-қувватладилар.

Халқаро терроризм ва экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши, уюшган трансмиллий жиноятлар ҳамда минтақавий хавфсизликнинг таҳдидларига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, жумладан халқаро ва минтақавий ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурлигини таъкидладилар.

Савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш учун қулай шароитлар яратишнинг зарурлигини қайд этдилар.

Минтақа ичидаги инвестицион ҳамкорликни олға суриш Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ишбилармонлик муҳити фаоллигининг муҳим омили деган фикрни билдирдилар.

Минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтириш минтақа давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги мустаҳкамланишига, транспорт инфратузилмасининг ривожланишига ва транспорт коммуникациялари орқали транзит юк ташишни йўлга қўйишга имкон яратишини тасдиқладилар.

Марказий Осиёда сув-энергетика манбаларидан комплекс фойдаланишни қўллаб-қувватладилар ҳамда минтақанинг барча мамлакатлари қизиқишларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор узоқ муддатли механизмларини ишлаб чиқишнинг зарурлигига урғу бердилар.

Марказий Осиё давлатлари халқларининг маданияти, тарихи ва тиллари муштараклигини қайд этдилар ҳамда таълим, маданият, санъат, фан, туризм ва бошқа соҳалардаги давомий ҳамкорлик тарафдори эканлигини тасдиқладилар.

2018 йилнинг 20-22 июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Марказий Осиёнинг бешта мамлакати халқлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишончга асосланган минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.

Минтақавий ҳамкорликнинг ҳолатини муҳокама қилиш ва уларнинг кейинги ривожланиши истиқболларини белгилаб олиш учун Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг кейинги учрашувини Тожикистон Республикасида ўтказилишига розилик билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться