Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Танлама кузатувини ташкил этиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

2018-07-20 | Жамият

Жорий йилнинг 16 – 18 июль кунларида 2018 йил август ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида тажриба тариқасида ер участкалари эгалари танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш мавзусида махсус тузилган ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари иштирокида Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар марказида ҳамда Қибрай тумани ҳокимлигида ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Танланма кузатувни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «ПҚ-3165-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури»нинг 23-бандида ҳамда мазкур дастур ижроси юзасидан Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 01/1-01-8-84-сон Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи муҳим кўрсаткичларни шакллантириш учун 2020 йилда қишлоқ хўжалиги ер участкалари эгалари микро рўйхатини сифатли ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳисобланади. Шунингдек:

- қишлоқ хўжалигининг ҳолати ва таркиби тўғрисидаги ахборот ресурсларини шакллантириш, унинг мавжуд ва ресурс салоҳиятидан фойдаланиш;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик ҳисоб тизимини такомиллаштириш;

- статистик кўрсаткичларни ҳисоблашда асосий база сифатида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалигини батафсил тавсифловчи маълумотларни олиш;

- халқаро таққослашлар учун ахборотлар базасини кенгайтириш.

Танланма кузатувнинг асосий вазифалари:

- қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича кўрсаткичлар тизимини кенгайтириш;

- деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғишни ташкил этиш усулларини такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалиги ҳисоб-китоблари ва таҳлилининг сифатини тубдан ошириш учун зарур бўладиган ахборотлар асосини яратиш ҳисобланади.

Танлама кузатувлар Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 66-сон буйруғига асосан шу йил 6-20 август кунларида Қибрай туманидаги «НАВРЎЗ», «АЛИШEР НАВОИЙ», «ПЎЛАТ ҚАДАМ», «ДАРХАН», «ҲОСИЛДОР», «ЯНГИ ЙЎЛ», «БАҲОР», «ИСТИҚЛОЛ» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилиши белгиланган.

Танлама кузатувларни ўтказиш учун тумандаги мавжуд 86 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 8 таси (10 фоиз) жами 38798 та деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларидан 4040 таси (10,4 фоиз) танлаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться