Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлигида “Merritz” халқаро юридик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2018-07-19 | Жамият
2018 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Merritz” халқаро юридик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н.Жўраев ҳамда Лондон, Дубай ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Merritz” компанияси таъсисчиларидан бири Д.Байзакова иштирок этди.
Мазкур компания халқаро тижорат фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш ҳамда халқаро тижорат низоларини ҳал этишга ихтисослашгандир.
Таъкидлаш жоизки, Д.Байзакова Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, “Буюк келажак” ХННТ халқаро эксперти ҳамда Дубай халқаро арбитраж маркази ва Париждаги Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж суди арбитрлар рўйхатига кирувчи мутахассисдир.
Учрашув доирасида Адлия вазирлигининг “Merritz” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистонда халқаро арбитраж институтини ривожлантириш, халқаро тижорат низоларини ҳал этиш бўйича мутахассислар тайёрлаш, хорижий инвесторлар ва халқаро мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кўрсатиб ўтиш мумкинки, халқаро юридик компанияларни ва халқаро мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этилиши, шунингдек, халқаро тижорат низоларини ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари миллий инвестиция муҳитини ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги