Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода бизнес форум

2018-04-13 | Иқтисодиёт

Мамлакатимиз ипакчилик секторида янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 

Бу ҳақда Бухорода ўтказилган “Ўзбекистон – Европа ипакчилик форуми” ҳамда табиий ипак матолардан тайёрланган миллий либослар намойишида урғу берилди. 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Б.Шарипов, Италия ипакчилик уюшмаси президенти Стефано Витали ва бошқалар Ўзбекистонда барча соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани самарасида улкан ютуқларга эришилаётганини таъкидлади. 

Ипакчилик секторида янги лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад соҳа самарадорлигини комплекс тарзда ошириш, жумладан, юқори маҳсулдор интенсив тутзорлар барпо этиш, ипак қурти ишлаб чиқариш, ҳосилни етиштириш, ипак толасини ажратиб олиш, юқори сифатли газламалар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш соҳасидаги замонавий ноу-хаулар ва тажрибаларни қўллашдир. Қўшилган қийматлар занжирини такомиллаштириш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш лойиҳасини амалга оширишда ОПЕКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида унинг грант ресурсларидан фойдаланиш қўл келади. Лойиҳанинг биринчи босқичида соҳа ривожида салмоқли натижаларга эришиш, кейинчалик эса бу борадаги ютуқлар асосида қўшни ва иқтисодий ҳамкор давлатлар – Тожикистон ва Қирғизистоннинг ипакчилик саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш мўлжалланган. Бунда бош офиси Тошкентда очиладиган Евроосиё ипакчиликни ривожлантириш ассоциацияси фаолиятида иштирок этиш муҳим роль ўйнайди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Италия ипак ассоциацияси мазкур ташкилот таркибига киради. 

Форумда Ўзбекистон билан Европа мамлакатлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди. 

Хорижлик меҳмонлар Бухородаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди, шунингдек, шаҳрининг қадимий обидаларини томоша қилди. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди. 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться