Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гастроэнтерологиянинг долзарб муаммоси

2018-04-11 | Соғлиқни сақлаш

Андижонда “Гастроэнтерологиянинг долзарб муаммолари” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. 

– Айни пайтда жаҳон миқёсида холецистит ва гепатит хасталигининг сурункали ва оғир турларини даволашда замонавий тиббий технологиялар, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти проректори Ғуломжон Ҳожиматов. – Бугунги анжуман гастроэнтерология соҳасида махсус даволаш усулларини жорий этиш, янги дори воситаларини яратиш ва уларнинг таъсирини ўрганиш борасидаги ишларни такомиллаштириш, шунингдек, илғор иш услуби ва тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади. 

Анжуманда мавзу доирасида маърузалар тингланди. Ўтказилган маҳорат дарсларида илғор даволаш усулларини амалиётга татбиқ қилиш, хасталикларни эрта аниқлаш ва даволаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, айниқса, жигар ва ўт йўллари, ошқозоности бези сурункали ва ўткир касалликларини даволашда қўлланилаётган янги усуллар хусусида кенг маълумот берилди. 

Тадбирда Беларусь давлатидан келган олимлар маъруза билан қатнашиб, маҳорат дарслари ўтказди. Хорижлик мутахассислар юртимиз тиббиётининг ривожи, эришилаётган ютуқларга юқори баҳо берди. 

– Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик биз учун ҳам ғоят фойдали, – дейди Беларусь давлат университети юқумли касалликлар кафедраси доценти Дмитрий Данилов. – Юртингизда аҳоли соғлиғини сақлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, гастроэнтерология соҳасида эришилаётган ютуқларни алоҳида таъкидлашни истардим. 

 

Фаҳриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться