Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Польша Ўзбекистонда йирик пахтачилик Комплекси қуради

2018-04-06 | Иқтисодиёт

“Polcotton”​ Компанияси Ўзбекистонда йиллик қуввати 10 минг тонна  тайёр маҳсулот бўлган айрон толасини қайта ишловчи ва йигирилган ип ишлаб чиқарадиган масштабли комплекс қуради- деб хабар беради, "Жаҳон" ахборот агентлиги Европа пахтачилик ва тўқимачилик қўмитасининг вице – президенти Алонс Шонбергернинг маълумотига асосланган ҳолда.

Ушбу комплексни яратиш учун “Polcotton” Компанияси 60 миллион доллар йўналтиради. Шонбергернинг таъкидлашича, полшалик тўқимачилар республикамиздан тўқимачилик маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш ниятидалар.

Полшанинг “Zauber” , “Eko-tex”, “Wamatex”, “ Konimpex”, “Farotex”, “Karintex”, “Szwalnia”​ ва бошқа етакчи компаниялари Ўзбекистондан импорт ҳажмини бир неча баробар оширишга таёр эканлигини билдиришмоқда. Бунинг сабаби шундаки, Сизнинг мамлакатингиз корхоналари жаҳон бозорида талабгир бўлган юқори сифатли ва жаҳондаги машҳур ишлаб чиқарувчиларникидан қолишмайдиган йигирилган ип, мато, тайёр тикувчилик трикотаж ва шойи маҳсулотларини ишлаб чиқаришмоқда. Шу билан бирга маҳсулот дизайни, жаҳон бозорида ўзининг хусусий брендини яратиш ҳамда янги маҳсулот турларини ўзлаштириш масалаларига алоҳида эътибор беришмоқда- деди у Полшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан бўлган суҳбат чоғида Шонбергернинг айтишича, европалик истеъмолчиларнинг эътиборини тортган сабаб ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари маҳаллий бўлган пахта, шойи жун матоларидан ишлаб чиқарилишидир.

Манба: "Сифат" Маркази

Поделиться