Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутатлар муаммоларга ўз вақтида муносабат билдира оляптими?

2018-02-28 | Жамият

Бу мавзу Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг IX пленумида ҳам кўтарилди.

Ўтган давр мобайнида партия фракцияси аъзолари реал ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳудудларга чиқиб, аниқланган муаммоларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 9 минг 17 та хонадонга кирди, 59 минг 420 нафар одам билан суҳбатлар ўтказди. 259 та давлат органи ва ташкилот, 624 та ижтимоий соҳа объекти, 285 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолияти ўрганилди. 1 минг 941 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашилди. Жами 6 минг 46 та масала кўтарилди. 
 
Халқ билан бевосита мулоқот қилишда партия кенгашлари ва депутатлар томонидан сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳолини қийнаётган 10 минг 244 та масала чуқур ўрганилди, шундан 7 минг 490 тасига ижобий ечим топилди. Мутасадди ташкилотларга 6 минг 147 та депутатлик сўрови юборилди. 
 
Партия “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари сурди, “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги, “Давлат ижтимоий минимал стандартлари тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда такомилига етказиб, фракция йиғилишларида муҳокама қилди. 
 
Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, амалга оширилаётган ижобий ишлар қаторида айрим муаммолар ҳам мавжуд. Йиғилишда ҳудудий партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари муаммоларга вақтида муносабат билдира олмаётгани, ёшлар қатлами, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, мониторинг қилиш ишларида сусткашликка йўл қўяётгани, қонунчилик янгиликлари, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ОАВ орқали муносабат билдирмаётгани кескин танқид қилинди.

 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться