Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ғалаба ва дуранг
2015-04-30 | Спорт
Футбол бўйича 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.
Йиғин доирасида футболчиларимиз Арманистон ёшлар терма жамоаси билан икки маротаба ўртоқлик учрашуви ўтказди. Дастлабки ўйинда Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларни Санжар Қодирқулов, Хушнуд Авилов ҳамда Саиджамол Давлатжонов киритди.
Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг 60-дақиқасида Арманистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Роберт Минасян ҳисобни очди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Саиджамол Давлатжонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини май ойида Қатар ёшлар терма жамоасига қарши ўтказишни режалаштирган.
Манба: ЎзА