Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон олий ўқув юртларида қанча хорижлик талаба таълим олади?
2018-01-18 | Таълим
Юзлаб йигит-қизларимиз Европа, Осиё, Америка қитъасидаги ривожланган давлатларнинг нуфузли таълим муассасаларида билим олмоқда. Бу қувонарли, албатта. Бироқ Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида-чи? Чет эллик ёшлар бизнинг институт ва университетларимизда ҳам ўқишадими?
Ўзбекистон Республикаси давлат статистик қўмитасининг расмий сайтида бу саволга ойдинлик киритилади.
2017/2018 ўқув йилида хорижий давлатлардан келган 276 нафар йигит-қиз талабаликка қабул қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 126 нафарга (84 фоизга) кўпайган. Уларнинг асосий қисмини Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари, хусусан Туркманистон (120 нафар), Россия (56 нафар), Қозоғистон (42 нафар) ёшлари ташкил этади.
Манба: ЎзА