Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда бир йилда 600 нафар талаба контракт пулини тўлолмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлган

2018-01-18 | Таълим

Ҳар йили мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг маълум қисми турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилади ёки ўқишни ташлашга мажбур бўлади.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида бу борадаги рақамлар эълон қилинди.

2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8 минг 582 нафари олий таълим муассасасидан кетган. Улардан 2 минг 25 нафари ўзлаштиролмаганлиги сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини тўлолмагани учун, 2 минг 980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирганлиги боис ҳамда 2 минг 567 нафари бошқа сабабларга кўра ўқишдан кетган.

Манба: ЎзА

Поделиться