Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
2018-01-10 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 28-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда гаровдаги мол-мулкни реализация қилиш бўйича кимошди савдолари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда электрон онлайн-аукцион шаклида ўтказилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 35-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидаги ҳолатлар, яъни кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик; жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади»;
2) 38-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
3) қуйидаги мазмундаги 411-модда билан тўлдирилсин:
«411-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади»;
4) 122 ва 123-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«122-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз
шахсларни моддий таъминлашдан
бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
123-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 211-модда билан тўлдирилсин:
«211-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган шахс, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш натижасида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 19-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади»;
2) 47-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
3) қуйидаги мазмундаги 474 ва 475-моддалар билан тўлдирилсин:
«474-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз
шахсларни моддий таъминлашдан
бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
475-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;
4) 77-модда:
биринчи қисмидаги «ва мол боқиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 245-модданинг биринчи қисмидаги «40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 611, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида)» деган сўзлар «40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 611, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 247-моддадаги «47-моддасида назарда тутилган» деган сўзлар «47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 249-модда иккинчи қисмининг:
учинчи хатбошисидаги «ҳамда транспортдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисидаги «ҳамда транспортдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошисидаги «транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошисидаги «транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 261-модданинг биринчи қисмидаги «77» рақами «77-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 271-модда қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда) 164-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 67-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Шўъба хўжалик жамияти ўз мулкида ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас»;
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 68-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қарам хўжалик жамияти ўз мулкида иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олган қарам хўжалик жамияти иштирок этувчи бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас»;
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 70-модда:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Унитар корхона ўз мулкида ўз мулкдорининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўз мулкдорининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган унитар корхона хўжалик жамияти (ширкати) иштирокчилари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас»;
тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ–370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда;
2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 8-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Шўъба хўжалик жамияти ўз мулкида ўз асосий жамиятининг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўз асосий жамиятининг овоз берувчи акцияларини олган шўъба хўжалик жамияти асосий жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас.
Тобе хўжалик жамияти ўз мулкида жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар жамиятнинг овоз берувчи акцияларини олган тобе хўжалик жамияти жамият акциядорларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас»;
иккинчи — еттинчи қисмлари тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 76-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамият бошқаруви аъзолари ва директори, унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар ва ушбу жамиятлар бошқарув органларининг аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг
асосий вазифалари
Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш;
солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш;
солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектлари ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш;
солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш;
пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан мунтазам назоратни таъминлаш;
солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга ўтиш йўли билан амалга ошириш;
солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш;
солиқларнинг ихтиёрий равишда тўланишини таъминлашга қаратилган, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш;
хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини рағбатлантиришга, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар беришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан давлат бюджетини шакллантириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлаш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ органларини юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш фактларига барҳам бериш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитлари яратилишини таъминлаш»;
2) 5-модда қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туриш»;
3) 10-модданинг учинчи қисмидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг мансабдор шахслари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 15-модда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор
шахсларининг моддий ва ижтимоий таъминоти»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътиллар берилади. Давлат солиқ хизмати органларининг ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига давомийлиги беш календарь кун, йигирма беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган мансабдор шахсларига эса давомийлиги ўн календарь кун бўлган қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар берилади»;
5) қуйидаги мазмундаги 151-модда билан тўлдирилсин:
«151-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг
мансабдор шахсларини уй-жой майдони
билан таъминлаш
Давлат солиқ хизмати органларининг уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган мансабдор шахслари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.
Давлат солиқ хизмати органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда якка тартибда уйлар ёки квартиралар олиш ҳуқуқи берилади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 10, 605-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модда «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
«111-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат
инспекциясининг ўсимлик дунёсини муҳофаза
қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги
ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширади;
ўсимлик дунёсида карантиндаги зарарли организмларга қарши курашишга доир чора-тадбирларни белгилайди ва уларнинг амалга оширилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўсимлик дунёсида карантиндаги зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида кузатувларни амалга оширади;
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишнинг самарали ва илғор усуллари амалга оширилишини ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли органлар билан биргаликда таъминлайди, уларнинг қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқларига катта зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларнинг, ўсимликлар касалликларининг ва бегона ўтларнинг хорижий мамлакатлардан кириб келишидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини муҳофаза қилади;
келиб чиқиши ўсимликка мансуб бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади ва ўсимликлар карантинини жорий этади;
ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган фумигация бўлинмаларини тузади, шахсий томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларига, ўрмон хўжаликларига, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишда хизматлар кўрсатади;
экспорт қилинаётган ва хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотларни ва ўсимликлар карантини объектларини ташувчиларни карантин текширувидан ҳамда лаборатория экспертизасидан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5–6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 99-модданинг иккинчи қисмидаги «учдан бир қисмидан» деган сўзлар «етмиш беш фоизидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 135-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
3) 145-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.
Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилади»;
учинчи қисмидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар» деган сўзлар «шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ўзга ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «тегишли тармоқлар мутахассислари иштирокида» деган сўзлар «тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг, тармоқларнинг вакиллари иштирокида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6–7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги олтмишинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш».
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 23-модданинг учинчи қисмидаги «беш» деган сўз «ўн беш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 24-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Суд ёки бошқа орган ижро ҳужжатида йўл қўйилган нуқсонларни қайтарилган ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида бартараф қилади ва уни такроран давлат ижрочисига юборади»;
3) 421-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«421-модда. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон
Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.
Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахсларни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек чиқиб кетишга чеклашни олиб ташлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан давлат ижрочиларининг, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади»;
4) 56-модданинг:
иккинчи қисмидаги «кимошди савдосида» деган сўзлар «электрон онлайн-аукционларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи — ўн тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи — ўн учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни, шу жумладан ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни, интеллектуал фаолият натижаларига ва хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли оператор томонидан электрон онлайн-аукционларда амалга оширилади.
Мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотларини танлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади.
Агар савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган мол-мулк у топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида реализация қилинмаса, мазкур мол-мулк давлат ижрочиси томонидан қуйидаги тартибда арзонлаштирилиши керак:
давлат солиқ хизмати органи ва молия органи вакиллари иштирокида мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда — давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
мол-мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида — бошқа ижро ҳужжатлари бўйича.
Мол-мулк арзонлаштирилганда давлат ижрочиси белгиланган тартибда далолатнома тузади, шундан сўнг арзонлаштирилган мол-мулк савдо ташкилотларига такроран реализация қилиш учун топширилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мазкур мол-мулкни реализация қилишда мол-мулк арзонлаштирилмайди ва у биринчи баҳоланган нарх бўйича савдо ташкилоти томонидан такроран реализация қилишга топширилади.
Мол-мулк такрорий электрон онлайн-аукционларда реализация қилинмаганлиги муносабати билан ваколатли оператор томонидан қайтарилган тақдирда ёки такроран реализация қилиш учун савдо ташкилотларига топширилган бошқа мол-мулк ўттиз кун мобайнида реализация қилинмаган тақдирда, у мол-мулк нархининг 10 фоизига арзонлаштирилган нархда ундирувчига таклиф қилинади, давлат даромадига ижро ҳужжатлари бўйича ундириш қаратилган мол-мулк эса ушбу моддада белгиланган тартибда яна арзонлаштирилиши ва реализация қилишга топширилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларидаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бошланғич сотиш нархидан 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади.
Қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилиниши керак. Улар давлат ижрочиси билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи инвестиция воситачиси — брокер томонидан кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар арзонлаштирилмайди ва икки ой мобайнида бир неча марта кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар мазкур муддатда реализация қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси ундирувчига ушбу қимматли қоғозларни уларнинг брокер томонидан кимошди савдосига қўйилган охирги кимошди савдоси кунининг охирги кимошди савдоси соатидаги ўртача нархида ўзида қолдиришни таклиф этади.
Давлат ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган таклифи давлат ижрочиси томонидан тегишли мол-мулк реализация қилинмаганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувчига юборилиши керак. Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи мавжуд бўлган тақдирда, таклифлар давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ижро ҳужжатларининг келиб тушиши навбатига кўра ундирувчиларга юборилади. Агар мол-мулкнинг давлат ижрочиси томонидан таклиф қилинган баҳоси ижро ҳужжати бўйича ундирувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдиришга тегишли фарқни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағига тўлаган (ўтказган) тақдирда ҳақли, бу ҳақда таклифда кўрсатиб ўтилади. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида давлат ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этмаган тақдирда мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади. Ундирувчи — гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда ёхуд белгиланган муддатда ўз қарорини ёзма шаклда тақдим этмаганда, ижро иши юритиш ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади, реализация қилинмаган бошқа мол-мулк бўйича ижро иши юритиш эса қарздорда ундирувга қаратилиши мумкин бўлган ўзга мол-мулк мавжуд бўлмаса, ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади.
Олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздор қарзини ва давлат ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга ошираётган давлат ижрочисига тақдим этган тақдирда ҳам қарздорга қайтарилади.
Реализация қилинган мол-мулкни мол-мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангунига қадар харидорларга бериб юбориш, шунингдек тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан реализация қилиш савдо ташкилотларига ва давлат ижрочиларига тақиқланади.
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш хусусиятлари, шунингдек кўчмас мулкни узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқларини, қарздорнинг ер участкаларига, интеллектуал фаолият натижаларига ва хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларини реализация қилиш тартиби ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
5) 63-модданинг:
номидаги «Аукцион шаклидаги кимошди савдоларини» деган сўзлар «Электрон онлайн-аукционларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкнинг ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционлар ваколатли оператор томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Ваколатли оператор билан тузилган шартнома ва электрон онлайн-аукционга қўйиладиган мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки (бошланғич) баҳоси кўрсатилган буюртманома электрон онлайн-аукционни ўтказиш учун асос бўлади.
Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:
ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси;
мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасининг ёки қарорининг кўчирма нусхаси;
мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарори ёхуд уларни баҳолаш қиймати кўрсатилган суд қарорининг кўчирма нусхаси;
мол-мулкнинг тоифасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори томонидан тасдиқланадиган регламентда назарда тутилган мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «суд» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дастлабки электрон онлайн-аукционлар нархнинг ошиб бориши принципи, такрорий электрон онлайн-аукционлар эса нархнинг тушиб бориши принципи бўйича ўтказилади.
Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади»;
6) 71-модданинг биринчи қисмидаги «беш кунлик» деган сўзлар «ўн беш кунлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 38-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг ҳамда коллегиал ижро этувчи органининг, унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг аъзолари, жамият томонидан ташкил этилган унитар корхонанинг раҳбари ҳамда айни шу шўъба, тобе хўжалик жамиятларида ва унитар корхонада меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши мумкин эмас».
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 12-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 18-модда биринчи қисмининг 8 ва 9-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8) давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши, Сенат қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади;
9) давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Сенат қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади».
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 12-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 18-модда биринчи қисмининг 11 ва 12-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, Қонунчилик палатаси қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади;
12) давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади».
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари таклиф этилган ҳолда ўтказилади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин»;
2) 15-модданинг:
еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда энг муҳим ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақидаги қарорига мувофиқ қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамага, шу жумладан жойларда фуқаролар иштирокидаги кенг муҳокамага чиқарилиши мумкин»;
тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Масъул қўмита маромига етказилган қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифларни олганидан сўнг уларнинг муҳокамасини қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлимларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ўрганишлар якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади»;
3) 32-модданинг биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 321-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) қуйидаги мазмундаги 332-модда билан тўлдирилсин:
«332-модда. Ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси
депутатлари саволларига жавобларини эшитиш
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин»;
6) 332 — 339-моддалар тегишинча 333 — 3310-моддалар деб ҳисоблансин;
7) 335-модданинг:
учинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
бешинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 336-модда учинчи қисмининг:
иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан» деган сўзлар «давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 31-модданинг биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 311-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) қуйидаги мазмундаги 322-модда билан тўлдирилсин:
«322-модда. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг
тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари
юзасидан ҳисоботларини эшитиш
Сенат ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор тегишли ҳокимларга олдиндан юборилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади»;
4) 326-модданинг:
учинчи ва олтинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
бешинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 327-модда учинчи қисмининг:
иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан» деган сўзлар «давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ–58-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда) 40-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш бўйича кимошди савдолари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда электрон онлайн-аукцион шаклида ўтказилади».
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ–60-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 16-моддасининг биринчи жумласи «ўрганишни» деган сўздан кейин «шу жумладан фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида ўрганишни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506-модда, № 10, 605-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 65-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси «расмийлаштирилади» деган сўздан кейин «унда солиқ қарздорлиги ҳосил бўлган солиқ даври кўрсатилади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 96-модда:
биринчи қисми «ва терроризмни молиялаштириш аниқланган» деган сўзлардан кейин «шунингдек ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли.
Товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилиш деб ушбу моддани қўллаш мақсадида қуйидагилар эътироф этилади:
камерал назорат жараёнида аниқланган, кирим қилинган ва реализация қилинган (сарфланган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг мос эмаслиги, худди шунингдек банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг хусусияти ва турига мос эмаслиги;
солиқ текшируви жараёнида аниқланган, товарлар (ишлар, хизматлар) кирим қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, алмаштириб қўйилганлиги, қалбакилаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, реализация қилинмаган товарлар сифатида ҳисобга олинган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
хўжалик юритувчи субъектларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилаётганлиги ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши».
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ–226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 340-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 15-модданинг олтинчи қисмидаги «ягона рақам — 01» деган сўзлар «ягона рақам — 101» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 34-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади»;
учинчи қисми «Миллий хавфсизлик хизматининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ–319-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Аxборотномаси, 2012 йил, № 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 4-модда:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи xатбоши билан тўлдирилсин:
«келишув — икки ва ундан ортиқ тарафларнинг рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган, ҳужжатда ёки бир нечта ҳужжатда акс этган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек оғзаки шаклдаги шартлашуви»;
саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2) 10-модданинг биринчи хатбошисидаги «Хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари» деган сўзлар «Хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган тақиқланган ҳаракатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 11-модда:
номидаги «битимларини» деган сўз «келишувларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисми:
биринчи хатбошисидаги «битимлар» деган сўз «келишувлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, тақиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи xатбошилар билан тўлдирилсин:
«товарларни ишлаб чиқаришни иқтисодий ёки теxнологик жиҳатдан асоссиз равишда камайтиришга ва (ёки) тўхтатишга;
муайян сотувчилар ёки харидорлар (буюртмачилар) билан шартномалар тузишдан асоссиз равишда бош тортишга олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, тақиқланади»;
иккинчи қисми:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, бошқаси эса сотувчи ёки сотиб олувчи бўлган, ўзаро рақобатлашмаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувларига, агар бундай келишиб олинган ҳаракатлар ва келишувлар пировард натижада рақобатни чеклаб қўйса ёхуд чеклаб қўйиши мумкин бўлса, шу жумладан»;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хўжалик юритувчи субъектларга бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни реализация қилишни тақиқлайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувларига йўл қўйилмайди. Ушбу тақиқ товарларни товар белгиси, фирма номи ва сотувчининг интеллектуал мулк объектларига бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлари орқали реализация қилишни сотиб олувчи томонидан ташкил этиш тўғрисидаги келишувларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу моддада кўрсатилган тақиқлар:
товар бозорида умумий улуши ўттиз беш фоиздан ошмайдиган хўжалик юритувчи субъектларнинг келишилган ҳаракатлари ва келишувларига ёки давлат-хусусий шериклик шартномалари бўлган келишувларга;
шахсларнинг бир гуруҳига кирадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишувларга;
агар келишувлар ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, ишлаб чиқариш ҳажмларини ва товарларни реализация қилишни кўпайтиришга ёки техникавий, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ёхуд товарларнинг жаҳон товар бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган бўлса, мазкур келишувларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
бешинчи қисмидаги «битимларни» деган сўз «келишувларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 12-модда:
учинчи қисми биринчи хатбошисининг русча матнидаги «сделки» деган сўз «соглашения» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисми тўртинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «битимларига» деган сўз «келишувларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 14-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи xатбоши билан тўлдирилсин:
«лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш»;
еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6) 16 ва 17-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16-модда. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш
ва қўшиб олишга доир монополияга
қарши талаблар
Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимга олдиндан розилик беради.
Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.
Ушбу модданинг талаблари хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра қўшиб юборилиши ва қўшиб олиниши ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
17-модда. Акцияларни (улушларни) олишда монополияга
қарши талаблар
Монополияга қарши орган шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик беради.
Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилигини олиш зарур бўлади, агар:
бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса;
битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса.
Ушбу модданинг талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;
хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз акцияларини олишга доир битимларга;
акциядорлик жамияти ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган тақдирда, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;
устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда;
устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ олинишига доир битимларга;
хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) давлат хусусийлаштириш дастурлари доирасида олинишига доир битимларга;
устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) жисмоний шахс томонидан олинишига доир битимларга, агар ариза билан мурожаат этилган пайтда бундай жисмоний шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этмаган бўлса.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
7) 18-модда:
биринчи қисмининг биринчи xатбошисида:
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этишга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«монополияга қарши органга» деган сўзлар «ягона дарча» марказларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг учинчи жумласидаги «аризани кўриб чиқиш муддати бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин» деган сўзлар «аризани кўриб чиқиш муддати бозорни тегишли тарзда ўрганиш учун бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда мазкур талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ҳамда устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши керак»;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайиши ва (ёки) рақобатнинг чекланиши, нохуш оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар ўз ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этиш (битимлар тузиш) учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли»;
8) 19-модда чиқариб ташлансин;
9) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган келишиб олинган ҳаракатлари ва келишувлари учун, шунингдек товар ёки молия бозоридаги устун мавқеини суиистеъмол қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини тугатиш ҳақидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик, танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади»;
10) 34-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34-модда. Монополияга қарши органнинг қарори
(кўрсатмаси) устидан шикоят қилиш
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли.
Монополияга қарши органнинг қарорлари (кўрсатмалари) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Монополияга қарши органнинг қарорлари (кўрсатмалари) устидан судга шикоят қилиниши уларнинг ижро этилишини суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган қарорлар (кўрсатмалар) мустасно».
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги ЎРҚ–363-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 11-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисм «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисм:
иккинчи хатбошисидаги «етти» деган сўз «тўққиз» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси — ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси — ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бажарилиши юзасидан»;
еттинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ–403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг биринчи қисмидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;
Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш»;
олтинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн учинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) қуйидаги мазмундаги 101 ва 102-моддалар билан тўлдирилсин:
«101-модда. Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат
аъзоларининг Қонунчилик палатаси
депутатлари саволларига жавобларини эшитиш
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
«Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.
102-модда. Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар,
шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни
ривожлантириш масалалари юзасидан
ҳисоботларини эшитиш
Сенат ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор тегишли ҳокимларга олдиндан юборилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади»;
4) 14-модданинг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 15-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар тегишинча «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг», «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 16-модданинг:
номидаги ва биринчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органи, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
7) 17-модда:
биринчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарорига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан амалга оширилиши мумкин»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
8) 18-модда учинчи қисмининг:
иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан» деган сўзлар «давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 21-модданинг:
учинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига» деган сўзлар «давлат органларига, хўжалик бошқаруви органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига» деган сўзлар «давлат органларига, хўжалик бошқаруви органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига» деган сўзлар «давлат органларига, хўжалик бошқаруви органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 22-модданинг:
биринчи хатбошисидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 23-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини» деган сўзлар «давлат органларини, хўжалик бошқаруви органларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 24-модданинг:
номидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми биринчи хатбошисидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 25-модданинг биринчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
27-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 2-моддасининг 4-банди, 3-моддасининг 3-банди,
4-моддаси, 10-моддаси ва 13-моддасининг 3-банди ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Ушбу Қонун 23-моддаси 7-бандининг тўртинчи хатбошиси 2018 йил 1 декабрдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 9 январь
№ ЎРҚ—459
Манба: «Халқ сўзи»