Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фуқаролар йиғинига Президент совғаси топширилди
2017-12-16 | Сиёсат
Куни кеча Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари учрашувда асосий диққат-эътибор, саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда Президентимиз маҳалла ҳудуддини ободонлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашдаги самарали меҳнатлари учун Қўнғирот туманидаги энг олис ҳудуд – “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғинини хизмат машинаси билан таъминлаш борасида топшириқ берган эди.
Бугун “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Тажибой Рамонов Президент совғаси – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Nexia” автомашинасининг калитини посёлка фуқаролар йиғини раиси Қутли Қўшимбетовага топширди.
Манба: ЎзА